Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
ЙТҲ Шаҳрисабз туманида содир бўлган. Howo юк машинаси ўзи билан бир қаторда ҳаракатланиб кетаётган машиналарни уриб юборган. Оқибатда йўл четида кетаётган пиёда жароҳатланган.
Шаҳрисабз туманида бир неча машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қашқадарё вилояти ЙҲХБ ҳодиса ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 3 июл куни соат 14:30 ларда содир бўлган. Howo юк машинаси тормоз тизимида юзага келган носозлик сабабли ўзи билан бир қаторда ҳаракатланиб кетаётган жами 9 та автомобилни уриб юборган.
Оқибатда 2 та Lacetti, Tracker-2, Nexia-1, Nexia-3, Matiz, Damas, Spark машиналари ўзаро тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг Nexia-1 ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб юборган.
Пиёдага шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда вилоят ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 15 та автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берганди.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026