Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ЗИЛ-130»даги ёнғин оқибатида уч киши куйиш жароҳати олди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 2 октябрь куни соат 20:26да Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Чаманзор” МФЙ, “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 82-км.да ҳаракатланиб кетаётган фуқаро М.С. бошқарувида бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, воқеа жойига битта ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинма кўрсатилган манзилга 10 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:42 да ўраб олиниб, соат 21:00 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг салон, мотор қисми ва олд шиналари ёниб зарарланган. Бундан ташқари юк автомобилининг ҳайдовчиси 1992 й.т. фуқаро М.С. ва икки нафар 1992 й.т. йўловчилар: фуқаро С.И. ва фуқаро Н.А. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилганлар.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
09:58 / 19.02.2026