Жамият | 12:28 / 05.10.2019
7559
1 дақиқада ўқилади

Олтиариқда электр симларидаги қисқа туташув йирик ёнғинга олиб келди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 4 октябрь куни соат 00:23 да Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Муқимий МФЙ, Низомий кўчаси 9-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 12 дақиқада (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 15 км) етиб борган. 

Ёнғин соат 00:57 да ўраб олиниб, соат 01:25 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 50 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 70 кв. метр майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғиннинг тахминий сабаби - электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид