Ўзбекистон | 10:56 / 05.10.2019
4043
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 4 октябрь куни соат 00:13да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Бектемир МФЙ, Шодлик кўчаси 11-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига тўртта ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 14 дақиқада (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 22 км) етиб борган. 

Ёнғин соат 00:47да ўраб олиниб, соат 01:15да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 70 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 120 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид