Шимолий кореялик дипломат АҚШ билан ишчи музокаралар барбод бўлганини айтди
КХДР ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида ишлар бўйича элчиси Ким Мён Гил АҚШ билан ишчи музокаралар муваффақиятсизликка учраганини маълум қилди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди.
"АҚШ музокаралар столига ҳеч нарса қўймаганидан ҳафсаламиз пир бўлди. Энди музокараларни давом эттириш учун жавобгарлик АҚШ зиммасида", деди Ким Мён Гил.
Шанба куни Ким Мён Гил бошчилигидаги КХДР делегацияси ва КХДР бўйича махсус вакил Стивен Биганан бошчилигидаги АҚШ делегацияси Стокҳолмда февраль ойида Ханойда бўлиб ўтган саммитдан бери биринчи марта расмий ишчи музокараларини ўтказди.
Рёнхап агентлигининг хабар беришича, асосий музокаралар 2018 йил июнь ойида Сингапурда бўлиб ўтган АҚШ-КХДР биринчи саммити давомида эришилган келишувни амалга оширишда силжишга эришишга қаратилганди. Шартнома янги икки томонлама муносабатлар, мустаҳкам ва барқарор тинчлик ўрнатиш ҳамда Корея яриморолининг "тўлиқ ядросизланиши" йўналишида ишлашни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
13:30 / 10.11.2024