Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқародан товламачилик йўли билан 50 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди
Фото: РИА Новости, Виталий Тимкив
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, унда бир гуруҳ шахслар фуқаро Б.С.нинг бир аёл билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳолатини видеотасвирга олишганлигини, ушбу маълумотни иш жойига ва оила аъзоларига маълум қилиш орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан ундан 50 минг АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
12:44 / 09.04.2026
Тошкентда автобусга чиқиб йўл ҳақини тўламаган 32 минг киши жаримага тортилди
09:01 / 09.04.2026