Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Шимолий Корея билан музокараларни муваффақиятсиз деб тан олишдан бош тортди
АҚШ ва Шимолий Корея делегациялари Стоҳколмда ядровийсизлаш бўйича музокаралар ўтказди. Музокаралар юзасидан Пхеньянда улар умидларни оқлай олмагани, АҚШ давлат департаментида эса ҳаммаси яхши ўтгани, муаммоларни бир кунда ҳал қилиб бўлмаслиги айтилган.
Давлат департаменти вакили Морган Ортагуснинг фикрича, Шимолий Кореянинг АҚШ билан музокаралар муваффақиятсиз ўтгани ҳақидаги баёноти томонларнинг 8 соатлик суҳбати мазмунини акс эттирмайди.
“АҚШ ва Шимолий Корея Корея яриморолидаги 70 йиллик уруш ва адоват меросини бир шанбада енголмайди. Бу оғир масалалар, улар икки томоннинг кучли истагини талаб қилади. АҚШда бундай истак бор”, деб айтган давлат департаменти вакили.
Унинг айтишича, америкалик дипломатлар бир нечта “креатив ғоялар” таклиф қилишган. АҚШ делегацияси АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин саммити ортидан юз берган воқеаларга эътибор қаратган ва кўплаб масалаларни ҳал қилиш учун фаол ҳаракатлар зарурлигини муҳокама қилган.
Аввалроқ Шимолий Корея делегацияси раҳбари Ким Мёнг Гил музокаралар умидни оқлай олмагани ва тўхтаганини айтган.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026