Бағдод губернатори тартибсизликлар ортидан истеъфога чиқарилди
Ироқ пойтахтида бир неча кун давом этган тартибсизликлар ортидан куни Бағдод губернатори Фалоҳ ал-Жазоирий истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, беш кун давомида вакант лавозимни эгаллаш учун номзодлардан аризалар қабул қилинади.
Якшанба тонги Ироқ пойтахтида сўнгги кунлар ичидаги энг тинчи бўлди. Телеканал маълумотига кўра, мактаблар ва давлат идоралари ўз фаолиятини қайтадан бошлади.
Биргина шанба куни Бағдодда хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда камида 19 киши ҳалок бўлди - намойишчиларни тарқатиб юбориш учун полиция ўт очди ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.
Октябрь бошидан бери Ироқнинг турли қисмларида ёмон яшаш шароити ва коррупцияга қарши намойишлар тартибсизликларга айланиб кетганидан буён мамлакатда 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Энг шиддатли тўқнашувлар Бағдодда юз берди.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024