Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилади
Интернетда Жанубий Кореяда тасвирга олинган видео тарқалди. Унда бир ўзбекистонлик дўконга кириб, Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган пайпоқни сотиш “ҳурматсизлик эканини” тушунтираётганини кўриш мумкин.
Таъкидланишича, сотувчиларга “ҳуқуқий масалалар” тушунтирилган. Видеоролик муаллифининг тушунтиришича, сотувчилар барчасини англаб, бошқа бундай хатони такрорламасликларини айтишган. Улар ҳаттоки узр сўрашган.
Ролик муаллифи заводга ташриф буюриб, бундай пайпоқлар ишлаб чиқарилишини тўхтатишни режалаштирмоқда.
Кўринишича, дўконга ташриф буюрувчи киши ҳозирда дунёнинг турли давлатларида байроқлар тасвири туширилган пайпоқлар анча кенг тарқалганидан бехабар.
Туристик компаниялар миллий байроқлар тасвири туширилган пайпоқлар, қалпоқлар, шарф ва футболкаларга махсус буюртмалар ҳам беришади.
Жумладан, Amazon дўконларида бундай маҳсулотларга кўп таклифни учратиш мумкин. Мисол учун, АҚШ ва Британия байроқлари туширилган пайпоқлар энг катта талабга эга. Таъкидланишича, замонавий дунёқарашга эга сайёҳлар бу ҳолатни “миллий байроқ ва ғурурнинг топталиши” деб қабул қилмайдилар.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026