Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Сурхондарёдаги мактабда содир бўлган суиқасд ҳолати ҳақида расмий маълумот берди
2019 йил 5 октябрь куни соат 08:30ларда Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 й.т., ишсиз) турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Б.Ю. ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг қорин соҳасига бир маротаба уриб ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорини ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 04.07.2026
Москва ҳарбий суди Симонянга суиқасд иши бўйича ҳукм чиқарди
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026