Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШнинг Суриядаги «ниҳоясиз урушлар»дан чиқадиган вақти келганини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг Суриядаги "ниҳоясиз урушлардан чиқадиган" ва америкалик ҳарбийларнинг уйга қайтиш вақти келганини айтди.
"Қўшма Штатлар режага кўра Сурияда 30 кун бўлиши керак эди. Биз қолиб кетдик ва кўринмас мақсадсиз урушга борган сари чуқур кириб бордик. Аммо бу ниҳоясиз бемаъни урушлардан чиқадиган ва аскарларимизни уйга қайтарадиган вақт келди", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
"Энди бу вазиятни Туркия, Европа, Сурия, Эрон, Ироқ, Россия ва курдлар ўнглаши керак ва ИШИДнинг қўлга олинган жангариларини нима қилишни ўзлари ҳал қилишлари лозим. Биз улардан 7000 миля наридамиз ва агарда улар яқин-атрофимизга келишса ИШИДни яна мағлуб этамиз", - деб қўшиб қўйди Трамп.
Америка раҳбари курд қўшинлари ИШИДга қарши курашганини ва Вашингтон уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаганини қайд этди.
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, ўтган йили АҚШнинг Суриядаги қўшинлари сони 2 минг кишидан ортиқ бўлган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026