Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда юк машинаси иштирокидаги воқеа террорчилик ҳаракати деб баҳоланмоқда
Германия расмийлари Лимбург-ан-дер-Лан шаҳрида содир бўлган воқеани теракт деб баҳоламоқда. Бу ҳақда ZDF телеканали хабар қилди.
Душанба куни юк машинаси светофорда тўхтаб турган енгил машиналарга келиб урилди, воқеа оқибатида камида 17 киши жароҳат олди. Маълум бўлишича, машина ўғирланган бўлиб, ҳайдовчи ҳодиса жойида қўлга олинган.
Телеканалнинг маълумот беришича, гумонланувчи Германияга Суриядан келган бўлиб, ёши 30да. Франкфурт-Майн шаҳри прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда.
Жабрланганларнинг етти нафари касалхонада қолмоқда. Бир кишининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда. Гумонланувчининг ўзи енгил тан жароҳати олган.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026