Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда овқатдан заҳарланган ўқувчиларнинг барчасига шифохонадан жавоб берилди
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Андижон туманидаги 35-мактаб ўқувчилари овқатдан заҳарлангани ҳақидаги хабар юзасидан қўшимча маълумот берди.
«8 октябрь куни соат 20:30дан Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Шу куни соат 00.00га қадар фаол аниқлаш йўли билан яна 23 нафар фуқаро «овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Жами 27 нафар фуқародан 24 нафари туманнинг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафари синф раҳбари, 1 нафари мактаб ўқувчисининг онаси – туғилган кун муносабати билан торт пишириғи тайёрлаб олиб борган, яна бир 1 нафари эса шу синф ўқувчиси уйдаги кичик ёшдаги синглисига бергани натижасида заҳарланиш қайд этилган.
Тезкор олиб борилган муолажалар натижасида 9 октябрь куни соат 10:00га қадар 13 нафар, соат 12:00га қадар яна 9 нафар беморнинг ҳолати яхшилангани сабабли уларга шифокорлар томонидан уйларига кетишга рухсат берилди.
Яна 3 нафар ўқувчига 9 октябрь куни соат 18:00да ҳолати яхшилангани сабабли уйга кетишга рухсат берилди. Ҳозирда синф раҳбари, ўқувчилар ва бошқаларнинг ҳолати қониқарли.
Уларнинг ҳолати туман соғлиқни сақлаш бўлими масъул ходимлари томонидан назоратга олинган. Заҳарланиш рўй беришида назорат қилмаган ва масъулиятсизликка йўл қўйган мактаб раҳбариятига тегишли тартибда интизомий жазо чоралари қўлланди», дейилади маълумотномада.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026