Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон тўсатдан Туркия билан чегарасида ҳарбий машғулотлар бошлаб юборди
Эроннинг қуруқликдаги қўшинлари 9 октябрда Туркия билан чегарада режалаштирилмаган ҳарбий машғулотларни бошлаб юборди. Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳарбий машғулотлар Эроннинг Ғарбий Озарбойжон вилоятидаги Урмия кўли яқинида ўтказилмоқда. Уларда қуруқликдаги қўшинларнинг тезкор бўлинмалари, мобил ва ҳужумкор бригадалари, ҳаво-десант бўлинмалари вертолётлари иштирок этмоқда.
“Машғулотлар армия бўлинмаларининг жанговар шайлиги, жанг майдонидаги ҳаракатчанлиги ва эпчиллигини баҳолашга қаратилган”, дейилган хабарда.
Таъкидлаш жоиз, машғулотлар Туркия Сурияда курдларга қарши ҳарбий амалиёт бошлаган кунда бошланди. Эрон аввалроқ Туркиянинг ушбу амалиётига қарши чиққанди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026