Жаҳон | 10:58 / 09.10.2019
24503
1 дақиқада ўқилади

Мексикада йўл қурмаган ҳокимни машинага боғлаб қўйиб, кўчалар бўйлаб судраб ўтишди

Видеодан кадр

Мексиканинг Лас-Маргаритас муниципалитети аҳолиси маҳаллий ҳокимни бажарилмаган ваъдалари учун антиқа тарзда жазолади, деб хабар бермоқда El Cinco нашри.

Маъмурият раҳбари Хорхе Эскандон аҳолига йўл қуриш тўғрисида ваъда берган, аммо буни амалга оширмаган. Норози фуқаролар амалдорни машинага арқон билан боғлаб қўйиб, кўчалар бўйлаб судраб ўтишган.

Қайд этилишича, тез орада уларни полиция тўхтатган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари камида 30 кишини қўлга олишди, полициячилар билан юз берган тўқнашувлар оқибатида 20 киши жароҳатланди.

Шаҳар ҳокимига зарур тиббий ёрдам кўрсатилди, унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид