19:32 / 09.10.2019
0
8377

«Милан» янги мураббийини эълон қилди

«Милан» Стефано Пиолини жамоанинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди.

«Россонери» 53 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома тузди. Хабар қилинишича, Пиоли йилига 1 миллион евро миқдорида маош олади.

У бу лавозимда муваффақиятсиз натижалар туфайли 3,5 ойлик фаолиятидан кейин истеъфога чиқарилган Марко Жампаоло ўрнида иш бошлайди. 

1999 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган Пиоли ўтган вақт давомида «Парма», «Сассуоло», «Кьево», «Палермо», «Болонья», «Интер», «Лацио» ва «Фиорентина» каби клубларда ишлаган.

«Милан» А Сериянинг 7 туридан кейин 9 очко (3 ғалаба ва 4 мағлубия) билан турнир жадвалида 10-ўринда жойлашган. Миланликлар чемпионат пешқадами «Ювентус»дан 10 очко ортда қолиб кетишган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top