Ўзбекистон | 10:53 / 09.10.2019
11552
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аэродромларида авиация учун хавфли бўлган 1153та об-ҳаво ҳодисалари кузатилган

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» 2019 йилнинг тўққиз ойи давомидаги фаолияти якунлари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Қайд этилишича, тўққиз ой давомида «Ўзгидромет» иқтисодиёт тармоқларини гидрометеорологик маълумотлар ва прогнозлар билан таъминлади. Марказнинг хизмат кўрсатиш, тезкор, таҳлилий, иқлимий маълумотларни вазирлик, идора ва бошқа тегишли корхона ва ташкилотларга етказиш ишлари 3162,5 млн. сўмни ташкил этди.

Қисқа ва ўрта муддатли тезкор агрометеорологик ва метеорологик маълумотлар ва прогнозларнинг оқланиши ва аниқлик даражаси 91-93 фоиз, гидрологик маълумотларда 90-92 фоиз, агрометеорологик маълумотларда 90 фоизни ташкил этди.

2019 йил 9 ой давомида жами 16 360та самолёт-парвозлари об-ҳаво маълумотлари билан таъминланган бўлиб, шулардан 15 334таси халқаро йўналишдаги парвозлардир. Аэродром бўйича тузилган 9/24 соатлик башоратларнинг оқланиши 92,8 фоизни, қўниш учун берилган башоратларнинг оқланиши 97,8 фоизни, шторм огоҳлантиришларнинг оқланиши 96,8 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон аэродромлари ҳудудларида ҳаммаси бўлиб авиация учун хавфли бўлган 1153та об-ҳаво ҳодисалари кузатилган бўлиб, огоҳлантирилиш 99,7 фоиз бўлган, шулардан 332тасида кўринувчанлик 2 000 метрдан кам ва булутлилик 200 метрдан кам бўлганлиги кузатилган.

Қатновлардаги узилишлар, вақтинча тўхтатиб қўйилиши ва бекор қилинишига башоратларнинг оқланмаганлиги сабаб бўлмаган.

2019 йил 9 ой давомида Тошкент шаҳри бўйича 35 653та, бутун тармоқ бўйича 100 339та атмосфера ҳавоси намуналари олинган ва таҳлил қилинган. Юза сувлар ифлосланиши мониторинги лабораториясида 412 юза сув намуналари таҳлил қилинган. Радиоактив ёғинлар зичлигини аниқлаш учун 450 та намуна таҳлил қилинган.

Мавзуга оид