Ўзбекистон россиялик сайёҳлар учун энг оммабоп мамлакатлар рўйхатида етакчи бўлди
Россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бормоқда, деб маълум қилди Туту.ру сайёҳлик хизмати Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга сотилган авиачипталар тўғрисидаги маълумотлар таҳлилига асосланиб.
Маълум қилинишича, сўнгги бир ярим йил ичида саёҳатчиларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортган ва Ўзбекистон 2019 йилда авиачипталар сотилиши бўйича энг оммабоп хорижий давлатга айланган.
“Ҳозирда Ўзбекистоннинг асосий рақиби Арманистон. Яқин вақтгача (2019 йил июлга қадар) Ўзбекистон сайёҳлар эътиборини тортиш учун Грузия билан рақобатлашди, аммо Россия ва Грузия ўртасидаги тўғридан-тўғри авиапарвозлар ёпилгандан кейин Грузияга боришни истаган саёҳатчиларнинг улуши 4-5 баравар камайди”, дейилади таҳлилда.
Яқин хориж кесимида Ўзбекистоннинг улуши ўртача 16 – 18 фоизни ташкил қилади. Ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида эса бу кўрсаткич 21 фоизга етди.
Ушбу кузда мустақил сайёҳлар учун энг оммабоп мамлакатлар учлиги қуйидагича: Ўзбекистон, Арманистон ва Германия. Ўтган йилнинг шу вақтида етакчилар қуйидагича кўринишда эди: Ўзбекистон, Грузия ва Арманистон. Ўзбекистон иккинчи йилдирки, етакчиликни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024