Қирғизистон: Ўш - Андижон автобуси туфайли «Дўстлик- автодорожний» ўтказиш пунктида йўловчилар оқими кўпайди
«Ўш - Андижон» янги автобус йўналиши очилиши билан давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкасидаги «Дўстлик - автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали давлат чегарасини кесиб ўтаётган йўловчилар, юк ва транспорт воситалари оқими кўпайди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар берган.
Маълумотларга кўра, «Дўстлик - автодорожний» назорат-ўтказиш пунктини дам олиш ва бозор кунлари 18 мингдан 24 минггача киши кесиб ўтмоқда. Юк ва йўловчи оқими кўпайиши муносабати билан назорат-ўтказиш пунктида 22та паспорт назорати кабинаси ишламоқда: 11та кабина - чиқиш учун, 11та - Қирғизистонга кириш учун. Шулардан 3та кабинада Ўш - Андижон ва Андижон - Ўш автобус йўналиши орқали чегара назорати остида кириш ҳамда чиқиш амалга оширилади.
Юқорида кўрсатилган ўтказиш пунктида кишилар ва транспорт воситаларининг тўпланиши даврий ҳисобланади ҳамда асосан дам олиш, бозор кунлари кузатилади.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати чегарада коррупцияга қарши курашиш учун барча назорат-ўтказиш пунктларида ишонч телефонлари ва бўлим бошлиқларининг телефон рақамлари ёзилган маълумот тахталари ўрнатилганини эслатган.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
17:21 / 06.11.2024