Жаҳон | 21:59 / 09.10.2019
23636
1 дақиқада ўқилади

Тинчлик учун Нобель мукофотига асосий даъвогар маълум қилинди 

Интернетда тинчлик учун Нобель мукофотига эҳтимолий даъвогарлар рўйхати пайдо бўлди. 

USA Today нашрининг ёзишича, Nicer Odds букмекерлик ресурси мукофот учун асосий даъвогар сифатида БМТда нутқ сўзлаган 16 ёшли экофаол Грета Тунбергни эътироф этмоқда. Сентябрда унга  “Тўғри турмуш тарзи учун” мукофоти топширилганди. Ушбу мукофот тинчлик учун Нобель мукофоти “муқобили” деб ҳам аталади.

Даъвогарлар орасида АҚШ президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Эфиопия ва Янги Зеландия бош вазирлари Абия Аҳмад ва Жасинда Арденнинг  мукофотни олишга имкониятлари паст баҳоланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, қоидага кўра Нобель қўмиталари ҳеч қачон номзодлар номларини эълон қилмайди.  

Швециялик Грета Тунберг БМТнинг иқлим бўйича саммитидаги нутқида сиёсатчиларни “қуруқ ваъдалар” беришда ҳамда экологик фалокатнинг олдини олишга ҳаракат қилмасликда айблаганди. 

Мавзуга оид