Эрон россиялик журналист аёлни қўйиб юборди
Эрон ҳукумати октябрь бошида Теҳронда ҳибсга олинган россиялик журналист Юлия Юзикни қўйиб юборди. Бу ҳақда Россия элчихонаси маълум қилди.
“Россия ташқи ишлар вазирлиги ва Россиянинг Теҳрондаги элчихонасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Эрон томонидан Россия фуқароси Юлия Юзикни озод қилишга қарор қилинди. У 10 октябрь эрталабки рейс билан Эрондан Москвага учиб кетди”, дейилган хабарда.
Россия элчихонасининг матбуот котиби Юзик ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган.
Журналист Теҳронга 29 сентябрда хусусий таклиф билан келган, бироқ номаълум сабабларга кўра ундан паспорти олиб қўйилиб, 2 октябрда меҳмонхонада ҳибсга олинган. Элчихона вакилининг маълум қилишича, аёл на муаммоларга учрагани, на паспорти олиб қўйилгани ҳақида элчихонани хабардор қилган.
Элчихонада журналистнинг яқинларига таянган ҳолда Юзик Исроил махсус хизматларига ишлашда айблаётгани маълум қилинган. Бироқ 7 октябрда Эрон ҳукуматининг расмий вакили Али Робий матбуот анжуманида журналистнинг ҳибсга олиниши жосуслик фаолияти билан эмас, балки виза муаммолари билан боғланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024