Жаҳон | 20:43 / 11.10.2019
9758
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони яқинида Эронга қарашли танкерда портлаш юз берди

Қизил денгизда Саудия Арабистонининг Жидда портидан 96 км узоқликда Эронга қарашли танкерда портлаш юз берди. Воқеа 11 октябрь эрталаб юз берган, деб хабар берди Press TV телеканали

Шундан кейин кемада ёнғин бошланган ва танкернинг иккита асосий резервуарига шикаст етган. Оқибатда денгизга нефть оққан. Жабрланганлар борлиги ҳақида хабар қилинмаган.

Таъкидланишича, танкер Эроннинг National Iranian Oil Company давлат корпорациясига тегишли.

Телеканал маълумотларига кўра, техник мутахассислар воқеа сабабини ўрганишмоқда ва шу билан бирга теракт амалга оширилган бўлиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти. 

Мавзуга оид