Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Shell Ўзбекистонда газни қайта ишловчи завод қуради
Shell компаниясининг бўлинмаси Shell Catalysts & Technologies Ўзбекистонда йиллик қуввати 5 млрд кубметр табиий газни ташкил қилувчи газни қайта ишловчи завод қуради. Корхонанинг қурилиши Shell Catalysts & Technologies ва Ўзбекистоннинг Surhan Gas Chemical Operating Company компанияси ўртасида тузилган технологик лицензия келишувида кўзда тутилган.
Ишлар Сурхондарё вилоятининг жанубидаги газ конларида олиб борилади. Қўшма лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. 1-босқич 2022 йилгача давом этиб, унда геологик разведка, қудуқлар бурғилаш, кон инфратузилмаси ва газни қайта ишловчи завод қуриш режалаштирилган. 2-босқич 2023 йилдан 2025 йилгача давом этиб, йилига полимерлар асосидаги 500 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарувчи газ-кимё мажмуаси қурилишини назарда тутади.
Янги корхонада Shell’нинг газдан аралашмаларни ажратиб, уларни иккиламчи маҳсулотларга айлантириш бўйича илғор технологиялари қўлланади. Бу корхонанинг капитал ва эксплуатация харажатларини анча камайтиришга имкон беради.
Shell Catalysts & Technologies 1907 йилда ташкил топган дунёдаги энг йирик нефть-газ компанияларидан бири Royal Dutch Shell (Shell)’нинг бўлинмаси бўлиб, жорий йил бошига компания капиталлашуви 250 млрд доллардан ошган. Бўлинма нефть-газ соҳасидаги саноат объектларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда қўлланувчи техник хизматлар ва лицензияланган технологияларни таклиф этади.
Surhan Gas Chemical Operating Company Сурхондарё вилоятидаги Бойсун инвестиция блокидаги конларни ўзлаштиришни бошқаради.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026