Дунёдаги энг энсиз уй топилди
Тарихан аҳолининг мунтазам кўпайиши ва қурилиш учун ернинг етишмаслиги шаҳарларда уйларнинг энсиз ва баланд қурилишига олиб келган. Бироқ, BoredPanda нашрининг ёзишича, дунёдаги энг энсиз уй бошқа сабабга кўра қурилган.
Ливан пойтахти Байрутдаги Al Ba'sa номи билан маълум бўлган ушбу уй денгиз соҳилидаги бир парча ерда қад ростлаган. У энг энли жойида 4 метргача, энг энсиз жойида эса бор-йўғи 60 смга етади. Бундай ғайриоддий уйни ука акасига аламзадаликда қурган.
Ака-ука ўртасидаги адоват тарихи 1950-йилларда бошланган. Уларнинг отаси вафот этганда ўғиллари ва қизларига денгиз соҳилида кичик ерни мерос қилиб қолдирган. Фарзандлар унда нима қуриш борасида келиша олишмаган. Вазият ернинг бир қисмини ҳукумат шаҳар эҳтиёжи учун тортиб олгандан кейин янада чуқурлашган.
Натижада катта ўғилнинг уйи ва беўхшов шаклдаги бир парча ер қолган. Бу ерда нормал бино қуришнинг иложи бўлмаган. Бироқ ука акасига аламзадаликда бу ерда жуда энсиз уй қурган. Уй шундоққина аканинг уйи олдида қад ростлаб, денгизга очиладиган манзарани тўсиб қўйган. Бунинг оқибатида аканинг уйи нархи арзонлашиб кетган.
Кейинчалик Al Ba'sa’да бошқа одамлар яшаган, сўнгра у бузуқхонага айланган, уруш вақтида эса унда қочқинлар яширинган.
Оилавий адоват рамзига айланган бу уй ҳозирда ҳам қад ростлаб турибди. Шаҳар раҳбариятининг таъкидлашича, уни бузиб ташлашдан маъно йўқ, чунки бўшаган ерда тайинли нарса қуриб бўлмайди.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
15:10 / 05.11.2024
Ливан ССВ: Исроил ҳужумларида бир суткада 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:00 / 26.10.2024
БМТ халқаро ҳамжамиятни Ливанда ўт очишни тўхтатишга фаолроқ интилишга чақирди
13:10 / 25.10.2024