Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарима майдончасига жойлаштирилган машинани чиқариб бериш эвазига 1200 доллар олган шахс ушланди
Фото: iStock
Бош прокуратура Самарқандда ўтказилган тезкор тадбир натижаларига кўра қўзғатилган жиноят иши юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда маҳкама жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро М.А. фуқаро Ж.Х.нинг спиртли ичимлик истеъмол қилиб автомашина бошқаргани учун ЙХҲБ томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган "Дамас" русумли автомашинасини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали жарима майдончасидан чиқариб бериш ва ҳужжатларни судга ўтказмасдан ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1.200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026