Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон фуқароси сохта паспорт ёрдамида Ўзбекистонга киришга ҳаракат қилди
Фото: ИТАР-ТАСС
Кеча, 11 октябрь куни, «Баймак-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон фуқароси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани учун қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон Чегара хизмати.
Унинг маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқароси С.Ф. Ўзбекистонга қараб кетаётган бўлган. Паспорт назоратидан ўтиш чоғида у Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш паспортини тақдим этган. У чегара наряди томонидан текширилганда, ҳужжат қисман қалбакилаштирилганлиги аниқланди (давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисидаги муҳр излари ўзгартирилган бўлган).
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, қўлга олинган шахс Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026