Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ғарб давлатларини Суриядан ИШИД сафига қўшилган фуқароларини қайтариб олишга чақирди
Туркия парламенти спикери Мустафо Шинтўп ғарб давлатларини Суриядан ИШИД сафига қўшилган фуқароларини қайтариб олишга ва уларни ўз давлатларида судлашга чақирди.
“ИШИД ва Курдистон ишчи партиясига қўшилган хорижий жангарилар билан боғлиқ вазият барчамиз учун жиддий синовдир. Бу террорчилар қайси давлатлардан келган бўлса, ўша давлатлар, биринчи навбатда Европа давлатлари, уларни қайтариб олишлари ва судлашлари лозим”, деб айтган Шинтўп Туркия, Эрон, Покистон, Афғонистон, Хитой ва Россия парламентлари спикерларининг террорчиликка қарши курашиш бўйича III анжуманида.
Унинг таъкидлашича, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти суриялик қочқинларнинг ватанларига хавфсиз ва кўнгилли қайтишларини таъминлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:18 / 28.06.2026