Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Бухородаги тўйхонада бўлган жанжалга ИИБ ходимлари келмагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Ички ишлар вазирлиги телеграмдаги «SizdanTelegram» каналига 11 октябрь, жума куни жойлаштирилган «Жанжал пайти ИИБга қўнғироқ қилдик, аммо ҳеч ким келмади» сарлавҳали видеолавҳага муносабат билдирди.
«Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра, ҳақиқатан ҳам 9 октябрь, чоршанба куни тахминан соат 21:00ларда Бухоро туманида жойлашган «Паризод» тўйхонасининг ҳовлисида бир неча одам гап тортишиб, баланд овозда шовқин қилган. Ушбу ҳолат номаълум шахс томонидан «Жанжал давом этса-да, ички ишлар ходимларидан дарак йўқ» мазмундаги гаплар билан тасвирга туширилган.
Мазкур ҳолат тўй маросимига қатнашаётганларнинг ўзаро келишмовчиликлари оқибатида содир этилгани, унинг оқибатида ҳеч кимга тан-жароҳати етмагани ҳамда тортишув содир бўлгани ҳақида бирор бир фуқаронинг ички ишлар органларига мурожаат қилмагани аниқланди.
Ўз ўрнида, фуқароларимиздан шу каби ҳолатларнинг гувоҳи бўлганда бефарқликка йўл қўймасдан, «томошабин» сифатида воқеани кузатиб турмай, зудлик билан «102» телефон рақами орқали ёки воқеа жойига яқин бўлган ички ишлар органларининг бўлинмаларига мурожаат қилишларини сўраймиз», — дейилади вазирлик ахборотида.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
09:40 / 27.05.2026
Ички ишлар вазирлиги маҳкумларни кўчириш тартибини ўзгартирмоқчи
18:54 / 26.05.2026