Трамп Туркияга қарши «қудратли санкциялар» қўллашга тайёрланмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия шимоли-шарқида «Тинчлик булоғи» деб номланган ҳарбий амалиёт ўтказаётган Туркияга қарши йирик санкциялар қўллашга тайёрланаётганини маълум қилди.
«Мен сенатор Линдси Грэм ва конгресснинг бошқа кўплаб аъзолари билан, жумладан демократлар билан Туркияга қарши кучли санкциялар қўллаш устида иш олиб боряпман. Молия вазирлиги иш бошлашга тайёр, қўшимча қонун талаб қилиниши мумкин. Бизда бу борада келишув бор. Туркия бундай қилмасликни сўраган. Кутинг!», дея ёзган Трамп твиттерида.
9 сентябрь куни Туркия Сурия шимолидаги курдларни жанубга суриб ташлаш учун «Тинчлик булоғи» номини олган ҳарбий амалиёт бошлаганди.
Бундан аввалроқ Пентагон раҳбари Марк Эспер Туркия Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар билан телефон орқали мулоқот чоғида мазкур амалиётни тўхтатишни сўраганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эса жаҳоннинг кўплаб давлатлари талаб қилаётганига қарамай ушбу амалиёт тўхтатилмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024