Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Бокуда Петер Сиярто билан учрашди
2019 йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Боку шаҳрида Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашди. Венгрия Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашида (Туркий кенгаш) кузатувчи-давлат мақомига эга.
ТИВ хабарига кўра, Туркий кенгашга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Озарбойжон пойтахтига келган вазирлар Ўзбекистоннинг ташкилотга кириши икки томонлама муносабатларни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратишини таъкидладилар.
Учрашувда умумий кун тартиби, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, молия, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги, шунингдек халқаро майдондаги, жумладан Ўзбекистон – Евроиттифоқ, Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё ва бошқа шаклларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича батафсил фикр алмашилди.
Турли соҳалардаги Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини ривожлантириш доирасида навбатдаги қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
09:44 / 23.05.2026