Божхоначилар йирик миқдордаги телефон ва телефон аксессуарларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Божхоначилар томонидан телефон ва телефон аксессуарларининг республикага ноқонуний олиб кирилишининг бир нечта ҳолати аниқланди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан Россия Федерациясидан республикамизга ўтиш учун ушбу постга кириб келган фуқаро Қ.Х. бошқарувида бўлган “Лада-Ларгус” русумли автоулов божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, автомашина юкхонасида оғзаки савол жавобда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 67,6 миллион сўмлик 12 940 дона уяли телефон аксессуарларини божхона тўловларидан қочиш мақсадида яшириб олиб кириш вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, “Ғишкўприк” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи ходими томонидан, фуқаро Е.А.нинг қўл юклари холислар иштирокида текширилганида, қўл сумкаси ичида қиймати 14 миллион сўмлик 18 дона турли русумдаги уяли телефонлари борлиги аниқланди.
“Фарход” чегара божхона пости ходими томонидан ҳам яна бир ҳолатда қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро С.М. оғзаки савол-жавобдан сўнг, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, кийимлари орасига яширилган қиймати 1,6 миллион сўмлик жами 8 дона, уяли алоқа воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:58
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
12:14 / 26.09.2024