Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Росатом» раҳбари: Йил охиригача Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича барча ечимлар топилади
“Росатом” раҳбари Алексей Лихачёв 2019 йил охиригача Ўзбекистондаги илк атом электр станциясини қуриш бўйича барча ечимлар топилишига умид қилаётганини айтди.
“Йил охиригача қандайдир ҳужжатлар имзоланиши аниқ. Музокаралар осон кечмаяпти, чунки нархни белгилаб олиш зарур. Улар икки босқичдан иборат бўлади. Лойиҳалаш босқичи мавжуд бўлиб, у кўп жиҳатдан кўрсаткичлар ва кейинги шартномани белгилаб беради”, деб изоҳ берган Лихачёв.
“Биз иккита номаълумдан иборат тенгламани ечмоқдамиз: лойиҳавий ишлар бўйича ҳам, бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳам келишмоқдамиз. Ишончим комилки, йил охиригача барча ечимларни топамиз ва бу бир, икки ёки уч шартнома орқали амалга оширилиши – бу алоҳида масала”, деб қўшимча қилган Лихачёв.
2018 йил сентябрда Ўзбекистон ва Россия АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолаган. Унга кўра, “Росатом” Ўзбекистонда ВВЭР-1200 реактор қурилмасига эга “3+” авлоддаги иккита энергоблокдан иборат мажмуа қуради.
АЭС қурилишини 2022 йилда бошлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026