Сенатда ЕТТБ билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди. Қайд этилганидек, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг жорий йил сентябрь ойида Лондонга ташрифи вақтида Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув доирасида қатор келишувларга эришилди. Уларнинг амалга оширилиши Ўзбекистонда инвесторларни қўллаб-қувватлашга ва капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашади.
Томонлар қайд қилганидек, интеграциялашган бозор иқтисодиёти моделига ўтиш, халқаро муносабатларни яхшилаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва валютани тартибга солишни эркинлаштириш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро молия институтлари эътиборини мамлакатимизга жалб қилади. ЕТТБ ўтган йили Ўзбекистон учун яқин беш йилдаги устуворликлари белгиланган янги стратегияни тасдиқлади. Стратегия хусусий секторни мустаҳкамлаш, яшил энергетикага кўмаклашиш ва минтақавий ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг иқтисодиёт соҳасида фаолият олиб бораётган асосий вазирликлари ва идоралари салоҳиятини мустаҳкамлашда ЕТТБнинг имкониятларидан фойдаланишга урғу берилди.
Мавзуга оид
15:20 / 26.10.2024
«Ўзбекистоннинг BRICS'га аъзо бўлиши кун тартибида эмас» – Содиқ Сафоев
07:53 / 30.08.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади
12:22 / 28.08.2024
Содиқ Сафоев: Ўзбекистон Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар халқаро кун тартибида эътиборсиз қолаётганидан хавотирда
19:20 / 05.07.2024