Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиянинг Форталеза шаҳрида етти қаватли тураржой биноси қулаб тушди
Бразилия шимоли-шарқидаги Форталеза шаҳрида етти қаватли тураржой биноси қулаб тушди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди ва икки киши вайроналар орасидан қутқариб олинди, деб хабар берди Globo портали.
Хабар қилинишича, бино шаҳарнинг энг ҳашаматли ҳудудларидан бири бўлган Дионисиу-Торреш кварталида жойлашган эди.
Ўт ўчирувчиларнинг маълумотларига кўра, вайроналар остида 10-15 киши қолиб кетган.
Илгари бу уйда яшаган аёлнинг айтишича, бино 40 йил аввал қурилган бўлиб, жорий таъмирлашга муҳтож бўлган.
Мавзуга оид
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
08:05 / 07.04.2026