Самарқандда хорижга чиқиш паспорти бериш пунктларига эга туманлар сони кўпайди
Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун Самарқанд вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси тасарруфидаги Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, шунингдек, Самарқанд, Паст Дарғом, Пайариқ, Тойлоқ ва Ургут туманлари ИИБ М ва ФРБларда маълумотларни йиғиш пункти фаолият юритаётган эди.
Лекин айни кунларда хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаатларнинг кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, шунингдек, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг нисбатан узоқроқ масофага боришларини қисқартириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ташаббуси билан Самарқанд вилоятининг Нарпай, Булунғур, Каттақўрғон ва Иштихон туманлари Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ҳам маълумотларни йиғиш пунктлари ташкил этилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мазкур пунктларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан берилган техник қурилмалар ўрнатилиб, хорижга чиқиш паспорти олиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Бугунги кунга келиб Самарқанд вилоятида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ташкил этилган маълумотларни йиғиш пунктлари қуйидаги тарзда тақсимланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда:
· Самарқанд вилояти ИИБ М ва ФРБда: Самарқанд шаҳри, Нуробод ва Жомбой туманлари аҳолисига;
· Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ М ва ФРБда: Самарқанд шаҳри аҳолисига;
· Самарқанд тумани ИИБ М ва ФРБда: Самарқанд тумани аҳолисига;
· Иштихон тумани ИИБ М ва ФРБда: Иштихон ва Қўшработ туманлари аҳолисига;
· Нарпай тумани ИИБ М ва ФРБда: Нарпай ва Пахтачи туманлари аҳолисига;
· Пайариқ тумани ИИБ М ва ФРБда: Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисига;
· Паст Дарғом тумани ИИБ М ва ФРБда: Паст Дарғом ва Нуробод туманлари аҳолисига;
· Тойлоқ тумани ИИБ М ва ФРБда: Тойлоқ ва Жомбой туманлари аҳолисига;
· Ургут тумани ИИБ М ва ФРБда: Ургут тумани аҳолисига;
· Каттақўрғон шаҳар ИИБ М ва ФРБда: Каттақўрғон шаҳри ва тумани аҳолисига;
· Каттақўрғон туман ИИБ М ва ФРБда: Каттақўрғон тумани аҳолисига;
«Жорий йил сўнгига қадар Самарқанд вилоятининг барча шаҳар-туман ИИБ М ва ФРБларида хорижга чиқиш паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктлари очилиши режалаштирилган», — дейди Самарқанд вилояти ИИБ МваФРБ бошлиғи, подполковник Даврон Норчаев Kun.uz мухбирига.
Маълум қилинишича, фаолият кўрсатиб турган маълумотларини йиғиш пунктларида хорижга чиқувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва ногиронларга навбатсиз хизмат кўрсатиш тизими жорий этилган. Бундан ташқари, аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида якшанба кунлари жадвал асосида навбатчилик ташкил қилинган ҳолда фуқароларни қабул қилиш ва тайёр паспортларни эгаларига тарқатиш амалиёти йўлга қўйилган.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024