Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen Туркияда завод қуриш ҳақида қарор қабул қилишни ортга сурди
Германиянинг Volkswagen AG компанияси Туркияда завод қуриш ҳақида якуний қарор қабул қилишни ортга сурди. Бу ҳақда Handelsblatt нашри хабар қилди.
"Биз катта хавотир билан вазиятни кузатмоқдамиз", - деган компания вакили нашрга.
Туркия Сурия шимолида ҳарбий операция бошлагани учун халқаро танқидга учради ва VW бунинг ортидан келадиган эҳтимолий хатарлардан ташвишда.
Октябрь бошида VW Туркиянинг Маниса вилоятида йилига 300 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштириб, 943 млн лир ($164 млн) капиталга эга шўъба корхонасини ташкил этганди. Лойиҳага киритиладиган инвестиция миқдори 1,3 млрд евро деб баҳоланганди.
9 октябрь куни Туркия қуролли кучлари курд қуролли тузилмаларини сиқиб чиқариш учун Сурия шимоли-шарқида "Тинчлик булоғи" операциясини бошлади. АҚШ ва Европа давлатлари бу операцияга қарши чиқди.
Мавзуга оид
17:32
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026