Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«E-IJRO AUKSION»да давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тадбиркорга қандай енгиллик тақдим этди?
«E-IJRO AUKSION»да давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби орқали шу вақтгача 353та бўш турган бино сотувга чиқарилди.
«Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонига асосан, 1 сўмга тенг давлат кўчмас мулк объектлари «E-IJRO AUKSION»да сотилиши ва улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдодан олинмаслиги белгилаб қўйилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат активларини бошқариш агентлиги масъул ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директор ўринбосари Тўлқин Набиевнинг маъумот беришича, айни пайтгача 353та бўш турган бино сотувга чиқарилиб, бозор механизмларига асосланган шароитда уларнинг 99таси сотилишига эришилди. Ҳар битта объектга 7тадан талабгор тўғри келгани ҳам ижобий ўзгариш.
«Авваллари битта туманда бирор объект сотилиши жараёнида тарғибот ишлари етарли бўлмагани туфайли ерлик аҳолининг кўпчилиги хабардор бўлмаган. Бугунги кунда электрон аукцион орқали кўчмас мулк объектлари сотила бошланиши эса бутун республикага тўлиқ маълумот етказиш, хорижий инвесторларни ҳам ахборот билан таъминлаш имкони яратилди», дея Тўлқин Набиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари учун сотиб олишга 3 ойдан 3 йилгача бўлиб тўлаш ҳуқуқи ҳам берилди.
«Бунинг афзаллиги тадбиркорлар бирор объектни сотиб олганда унинг айланма маблағлари бўлмаслиги ҳам мумкин. Бўлиб-бўлиб тўлаш орқали улар фоизли кредит олиш ўрнига пулни иқтисод қилиб қолиб, муддатли тўловни амалга оширишлари мумкин», - дея қўшимча қилди Давлат активларини бошқариш агентлиги директор ўринбосари.
Шунингдек, Тўлқин Набиевнинг таъкидлашича, олдинги тартиб бўйича, тадбиркор объектни иш ўринлари яратиш мажбурияти билан сотиб олгандан сўнг камида 1 йил иш ўринларини ўша ҳолатда сақлаб қолиш мажбурияти бўлган. Катта миқдордаги инвестиция мажбуриятини бажарган тақдирда ҳам тадбиркор агар иш ўринларини сақлаб қолмаган бўлса, у билан тузилган шартнома бекор қилинган ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ордер берилмаган.
«Ҳозирги кунда бу талаб бекор қилинди. Чунки инвестиция ва иш ўрни яратиш мажбуриятини бажарган куниёқ ордер бериш тартиби жорий қилинди. Чунки ахборот технологиялари ривожлангани сайин 20 нафар ходим қилиши керак бўлган лойиҳани 1 йилдан кейин 2 киши ҳам амалга ошириши мумкин. Шунинг учун бу тартиб бекор қилингани тадбиркорларни турли ноқулайликлардан қутқаради», - дея изоҳ берди Тўлқин Набиев.
Мавзуга оид
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
20:38 / 07.04.2026