Иқтисодиёт | 09:22 / 16.10.2019
6461
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги тўловларни электронлаштириш босқичидан автоматлаштириш босқичига ўтди

Фото: Fotolia / thanatip

Ахборот технологиялари шиддат билан ривожланиб, турмушнинг ҳар жабҳаси рақамлаштирилиб бораётган замонда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳам бюджет жараёнларини электронлаштириш ва автоматлаштириш бўйича босқичма босқич ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда, дейилади вазирлик маълумотида.

Қайд этилишича, бугунги кунда давлат бюджети тўловларини амалга оширишда тўлов ҳужжатларини электронлаштириш босқичи якунига этиб, тўловларни амалга ошириш тизимини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда қулайлаштириш, мукаммаллаштириш ва тўловларни автоматлаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 

Билдирилишича, автоматлаштириш бўйича биринчи босқич ишлари (иш ҳақи тўловлари бўйича Ягона ижтимоий тўлов ва даромад солиғининг тўловлари) муваффақиятли жорий қилиниб, иккинчи босқич ишлари (иш ҳақи тўловларини тўлиқ автоматлаштириш) жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бюджет тўловларини автоматлаштириш бюджет жараёнининг ижро босқичида инсон омили иштирокини камайтирган ҳолда, тўловларни амалга оширилиш тезлигини оширади, товар (хизмат) етказиб берувчиларга етказилган товар (хизмат) учун тўловни ўз вақтида олиши имконини беради, бюджет ташкилотлари ва ғазначилик ходимларининг иш вақтларини самарали ташкил қилишлари учун хизмат қилади, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид