ДХА текшируви натижасида истеъмолчиларга 34,5 млрд сўм қайтарилди
Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган текширув натижасида истеъмолчиларга 34,5 миллиард сўм қайтарилди. Бу ҳақда агентлик хабарида айтилган.
Таъкидланишича, «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонаси томонидан 2018 йил декабр ва жорий йилнинг январ ойларида иссиқ сув ҳисоблагичларнинг мажбурий давлат қиёслови муддати юзасидан истеъмолчилар билан иссиқ сув учун ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15-июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш» талабларига тўлиқ равишда амал қилинмаганлиги оқибатида, қиёслов ҳисоб-китоб ишларининг якуний натижаси фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ва Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасидан тезкор чоралар кўрилишига олиб келган.
Бошқарма томонидан ўрганишлар давомида, юқоридаги қарор талабларига амал қилинмаганлик натижасида «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонаси томонидан 60112 нафар истеъмолчилардан 45,8 миллиард сўм нотўғри ҳисобланган маблағ ундирилишига сабаб бўлганлиги аниқланди.
Иссиқ сув ҳисоблагичларнинг мажбурий давлат қиёслови тугаши муносабати билан истеъмолчилар билан иссиқ сув ҳисоб-китоблари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15-июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш» талабларини бузган ҳолда амалга оширилганлиги туфайли, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси талаби ва таклифидан сўнг, давлат унитар корхонаси раҳбарияти томонидан қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди ҳамда унинг натижасида 2019 йил апрель ойида 49665 нафар истеъмолчиларга 34,55 миллиард сўм миқдорида пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Келгусидаги фуқаролар манфаатига зиён етказилиш олдини олиш, шу билан уларнинг эътирозларига сабаб бўлмаслик ва давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил апрель ойида қайта ҳисоб-китоб қилинган барча истеъмолчиларга «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонасининг туман бўлимлари томонидан қайта ҳисоб-китобларни қайта тиклаш тўғрисидаги хабарномалар юборилган.
Мавзуга оид
23:15 / 05.09.2024
Поездлар тўхтаб турганида ҳам кондиционер ўчмайдиган бўлади — ЎТЙЙ раҳбари
08:47 / 23.08.2024
Истеъмолчиларга сув таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
13:09 / 21.08.2024
Мижозлардан 1,3 млрд сўм ортиқча тўлов ундирган темирйўлчиларга чора кўрилди
15:45 / 16.08.2024