Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчилик гувоҳномасини қалбакилаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги «Карвон бозори» ҳудудида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи М.Ш. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчининг 2016 йил 28 сентябрда содир этган жинояти фош қилинди.
«Постда» нашрининг ёзишича, автомобиль эгаси М.Ш. компьютер техникасидан фойдаланиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси, огоҳлантириш талонига «Имтиҳон комиссияси раиси имзоси» ва «Шахсий имзо» графасидаги имзоларни ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Шўрчи 3-ТРИБнинг думалоқ муҳрининг шаклини рангли принтер ёрдамида қалбакилаштириб, шу пайтгача ундан фойдаланиб келганлиги аниқланди.
Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026