«Туркия Трампнинг хатини эсдан чиқармайди»: Эрдўған АҚШ президенти хатига изоҳ берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трампнинг унга йўллаган хатига изоҳ берди ва америкалик ҳамкасбига вақти келиб жавоб қайтаришини айтди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, унинг мамлакати Трампнинг Туркиянинг Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказиши билан боғлиқ “кескин” хатини “эсдан чиқармайди”. Эрдўған бу ҳақда Истанбулда хорижий журналистлар олдидаги чиқишида айтиб ўтди.
Трамп 9 октябрдаги хатида Эрдўғанни Сурияда ҳарбий амалиёт бошламасликка ва “қаттиққўллик ва аҳмоқлик қилмасликка” чақирган.
Эрдўған Туркия “мавриди келганда” ушбу хатга жавобан “барча зарур ишни амалга оширишини” айтган. Бироқ у “қандай ўч олиши” тафсилотларига берилмаган.
“Президент Трампнинг сиёсий ва дипломатик хушмуомаликдан холи хати ОАВда пайдо бўлди. Албатта, биз буни унутмадик. Биз буни эсдан чиқарсак нотўғри бўлади”, деб айтган Туркия етакчиси.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:13 / 25.06.2020
Венесуэлада Мадуронинг Трамп билан учрашишга тайёрлиги маълум қилинди
16:04 / 24.06.2020