Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамшид Қўчқоров йилнинг энг яхши молия вазири деб эътироф этилди
Буюк Британиянинг Global Markets нашри (“Euromoney Institutional Investor”нинг қисми) Жамшид Қўчқоровни "Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги (шу жумладан МДҲда) 2019 йилнинг энг яхши молия вазири" деб эътироф этди.
“Жамшид Қўчқоров кейинги вақтдаги иқтисодий либераллаштириш дастурининг ишончли етакчисига айланди. Одатда собиқ совет республикаларида қолиб кетган тақиқлар сабабли узоқ йиллик тўхташлардан сўнг ислоҳотчи президент Мирзиёев валюта бозорини либераллаштириш, савдо чекловларини енгиллаштириш ва халқаро облигациялар бозорига Ўзбекистоннинг илк бор кириб боришини Қўчқоровга ишониб топширди”, -дейилади нашр хабарида.
Тақдирлаш ва тантанали эълон қилиш маросими ХВЖ ва Жаҳон банкининг Вашингтонда ўтказиладиган йиллик йиғилиши доирасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:00 / 21.12.2025
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
11:08 / 19.12.2025
Жамшид Қўчқоровда нефт-газ бўйича ўринбосар пайдо бўлди
14:41 / 03.12.2025