Цукерберг Сандерснинг миллиардерлардан халос бўлиш тўғрисидаги таклифига жавоб қайтарди
Президентлик пойгасига қўшилишини эълон қилган сенатор Берни Сандерс бой америкаликлар учун янги солиқ киритишни таклиф қилди. Унинг фикрича, Америкага миллиардерларнинг кераги йўқ.
Facebook асосчиси ва раҳбари, миллиардер Марк Цукерберг АҚШ президентлиги сайловида иштирок этишини билдирган Берни Сандерснинг миллиардерлардан қутулиш тўғрисидаги ғоясини танқид қилди.
«Сенатор Сандерс билдиргани каби таклифларни эшитганимда бир оз хавотирга тушаман. Ҳамма нарса давлат томонидан қилиниши кераклиги тўғрисидаги таклиф бозор ва дунёни амалга оширилиши мумкин бўлган турли саъй-ҳаракатлардан мосуво қилади», — деди Цукерберг.
Сандерс ўтган ойда The New York Times газетасига берган интервьюсида Қўшма Штатларга миллиардерларнинг кераги йўқлигини айтганди.
«Мен миллиардерлар бўлиши керак деб ўйламайман. Бу таклиф миллиардерларни йўқ қилишни англатмайди, лекин миллиардерларда бўлган бойликнинг катта қисмини йўқ қилишни англатади ва биз худди шундай қилишимиз керак деб ўйлайман», — деди у.
Сандерснинг таклифига кўра, активлари 32 млн доллардан ортиқ бўлган шахсларга 1 фоизлик солиқ солиниши, бойлиги 10 млрд доллардан ортиқ бўлганларга эса бу миқдор 8 фоизгача оширилиши лозим.
Forbes Цукербергнинг бойлигини 69 млрд доллар деб баҳолайди. У сайёрамизнинг энг бой кишилари рейтингида сакккизинчи ўринда.
Мавзуга оид
19:21 / 04.10.2024
Цукерберг дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингида Amazon асосчисини ортда қолдирди
23:18 / 30.09.2024
Цукерберг 2030 йилга бориб №1 гаджетга айланадиган қурилма номини айтди
22:30 / 29.09.2024
Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
09:31 / 28.08.2024