Абдулазиз Комилов Бразилиянинг янги элчиси билан учрашди
2019 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бразилия Федератив Республикисининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Товар да Силва Нунесни қабул қилди.
Комилов янги элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятли фаолият тилади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида икки томонлама шаклда ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Томонлар турли соҳаларда, жумладан мунтазам вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар амалиётини тиклаш, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш, ўзаро товар ва хизматлар етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш орқали ўзаро мулоқотни фаоллаштириш тарафдори эканликларини таъкидладилар.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024