Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондан 2 минг ҳарбийсини олиб чиқди
Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 12 минггача қисқарди. Бундан ташқари, улар сони яқин орада 8,6 минг нафаргача камайиши мумкин.
АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари сонини секин-аста қисқартира бошлади ва у ердан 2 минг ҳарбийсини олиб чиқди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Остин Скотт Миллер Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 12 минггача қисқарганини тасдиқлаган.
Таъкидланишича, ҳарбийлар олиб чиқилиши Вашингтон “Толибон” ҳаракати вакиллари билан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилишини кўзда тутувчи келишувга эришмаганига қарамай юз берган. Бундан ташқари, АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари сони яқин орада 8,6 минг нафаргача камайиши мумкин.
20 октябрда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашувда террорчиликка қарши масалаларни муҳокама қилган. Пентагон раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ қўшинлари сонининг қисқариши Афғонистонда ҳаракат қилувчи террорчилик гуруҳларига қарши курашга путур етказилмаган ҳолда юз беради.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026