Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада бош вазир аниқланувчи парламент сайловлари бўлиб ўтади
Канадада 21 октябрда 43-парламент сайловлари бўлиб ўтади. Канадаликлар сайловларда яқин 4 йил ичида уларнинг манфаатларини парламентнинг қуйи палатасида ким билдиришини белгилашлари керак бўлади. Ғолиб партия етакчиси Канада бош вазири лавозимини эгаллайди.
Канада сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларга 21 та партия ва мустақил номзодлар қўйилган. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:30дан очилади.
Қуйи палатадаги 338 ўрин учун асосий кураш мамлакатдаги энг оммавий партиялар: бош вазир Жастин Трюдонинг Либерал партияси, Консерватив партия, Янги демократик партия, “Яшил партия”, “Квебек блоки” ва “Канада халқ партияси” ўртасида кечади.
Охирги ижтимоий сўровномаларга кўра, ҳозирда сайловчилар орасида энг катта рейтингга Консерватив партия эга. У учун аҳолининг 31,5 фоизи овоз беришга тайёр. Кейинги ўринларни либераллар (31 фоиз) ва Янги демократик партия (18,8) эгалламоқда.
Мавзуга оид
11:19 / 29.06.2026
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026