Жаҳон | 20:57 / 21.10.2019
3240
1 дақиқада ўқилади

Ливанда вазирлар ва депутатларнинг маоши 50 фоизга камайтирилади

Ливан бош вазири мамлакатдаги молиявий инқирозни ечиш учун комплекс чора-тадбирлар ва ислоҳотлар ўтказилишини маълум қилди.

Ливан бош вазири Саад Харирий мамлакатдаги молиявий инқирозни ечиш учун комплекс чора-тадбирлар ва ислоҳотлар ўтказилишини, жумладан, ҳозирги ва собиқ вазир ҳамда депутатларнинг маошлари 50 фоизга камайтирилишини маълум қилди.

У молиявий инқирозга қарши курашиш бўйича қатор чоралар кўрилишини айтди. У шунингдек, 2020 йил учун давлат бюджети 0,6 фоиз дефицит билан қабул қилинганини эълон қилди.

"Ҳозирги ва собиқ вазир ҳамда депутатларнинг маошлари 50 фоизга камайтирилади", - деди у қандай чоралар кўрилишини айтар экан.

Харирий шунингдек, келаси йил учун бюджетда янги солиқлар кўзда тутилмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, ҳукумат қашшоқ оилаларга нафақа учун қўшимча 20 миллиард ливан лираси миқдорида маблағ ажратилади.

Душанба куни бутун мамлакатда иш ташлашлар бўлиб ўтди. Намойишчилар асосй йўлларни тўсиб қўйишди, барча банклар, давлат муассасалари, мактаблар, университет ва йирик савдо марказлари ёпиб қўйилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид