Ўзбекистон | 17:10 / 22.10.2019
2772
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Дания элчисини қабул қилди 

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Дания Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Карстен Сендергордни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан кенг кун тартиби кўриб чиқиладиган равишда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш зарурлиги қайд этилди. Таъкидланганидек, мазкур тадбир истиқболларини аниқлаш ва уларга эътибор қаратишга имкон беради.

Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Дания тадбирлари жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид