Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эпика» ўриндиқлари ичига нималар яширилган эди?
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини юртимизга турли найранглар билан олиб киришга бўлган уринишларни божхоначиларимиз ўз вақтида бартараф этишмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ғишткўприк чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Н.Ж. бошқарувидаги “Эпика” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, қонунбузар автомашина ўриндиқлари ичига умумий қиймати 4 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларни моҳирлик билан жойлаб, божхоначиларни чалғитишга урингани аниқланди.
Аммо унинг бу найранги иш бермади ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026