Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассисларининг "ШАШТ ҳақида умумий маълумот" мавзусидаги ўқув-машғулотлари ўтказилди.
Делегация раҳбари Патрик Женссон ҳамда НАТО вакиллари Картсен Клемм, Ребекка Хансен, Эндрю Картер Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида таҳсил олаётган масъул офицерлар билан фикр алмашувлар чоғида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг тарихи, мақсад-вазифалари, жаҳон миқёсида эришган муҳим натижалари, сиёсий позицияси ҳамда истиқболдаги саъй-ҳаракат платформаси кўлами хусусида маълумотлар беришди.

Шунингдек, бугунги геосиёсий вазиятларнинг қиёсий таҳлиллари, дунёнинг турли минтақаларида кечаётган қуролли тўқнашувлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бу борада НАТОнинг олиб бораётган тинчликпарварлик сиёсати хусусида кечган мулоҳазалар ҳам диққатга сазовор бўлди.

Ушбу ўқув-машғулот давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида таҳсил олаётган офицерлар келгуси хизматлари мобайнида ушбу долзарб билимларга таянган ҳолда қўл остидаги шахсий таркибни ҳар томонлама одил, сиёсий ҳушёр ҳолатда бошқариш кўникмасининг ошишига хизмат қилиши кўзда тутилган, дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.
Мавзуга оид
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:22 / 05.06.2026